Февраль ойида Туркияда рўй берган зилзилаларда жабр кўрган бир гуруҳ нуронийларнинг 30 нафари Ўзбекистонга келди. Улар бир ҳафта давомида мамлакат бўйлаб саёҳат қилади. Бу ташаббус Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида илгари сурилганди.
Февраль ойидаги зилзилалардан катта талафот кўрган Туркиянинг Ҳатай вилоятида аҳолига 57 та модулли уй топширилди. Улар Ўзбекистон фуқаролари маблағлари ҳисобидан сотиб олинган.
Туркиядаги Сайҳун таълим ва маданият уюшмаси Ҳатай вилоятида 100 та йиғма турар жой контейнери ўрнатади. Контейнерларда ётоқхона, ошхона, ҳаммом ва ҳожатхона бор. Унга бемалол бир оила сиғиши мумкин.
Туркия ҳукумати зилзилалар оқибатида биноларнинг қулашига алоқадор пудратчилар, иш бошқарувчилар ва бошқалардан иборат 612 нафар кишига нисбатан тергов бошлади. Вайрон бўлган биноларнинг кўпчилиги сифатсиз материаллар ва усуллардан фойдаланган ҳолда қурилгани айтилмоқда.
18 кун давомида Туркиядаги зилзилалар оқибатларини бартараф этишда кўмаклашган, 18 нафар тирик инсонни қутқарган ва 200 га яқин жасадни олиб чиққан ФВВ қутқарувчилари Тошкентга қайтди. «Газета.uz» аэропортда улар билан суҳбатлашиб, кўрган-кечирганлари ва қутқарув ишлари ҳақида сўради (видео).
Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида қидирув-қутқарув ишларини олиб борган Ўзбекистон ФВВ ходимлари шанба куни Тошкентга қайтиб келди. Улар 2 ҳафтадан кўпроқ вақт давомида вайроналар остидан 18 нафар тирик одам ва 200 га яқин жасадни олиб чиқди.
Туркия ва Суриядаги вайронкор зилзилалар юз берганига икки ҳафта бўлди. «Бу ердаги аҳолининг 40 фоизи ҳалок бўлган бўлиши мумкин», дейди қабристонида бўш жой қолмаган Туркиядаги шаҳар имоми. «Бу болаларга ота-оналари энди ҳеч қачон қайтмаслигини қачондир айтишимиз керак», — дейди суриялик шифокор.
Ўзбекистонлик ФВВ ходимлари қутқарув ишларини олиб бораётган Туркиянинг Ҳатай вилоятида янги зилзилалар қайд этилди. Вазирлик матбуот котибининг «Газета.uz»га маълум қилишича, мутахассисларга зарар етмаган. Вайронгарчилик жойларида ишлар давом этмоқда.
Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятида 6,4 ва 5,8 магнитудали янги зилзилалар қайд этилди. Бу ҳудуд 6 февралдаги силкинишлардан катта талафотлар кўрган. Айнан шу ерда Ўзбекистон қутқарувчилари иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Бахтиёр Саидов Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган, этник ўзбеклар истиқомат қиладиган Овакент қишлоғига ташриф буюрди. У Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан ҳам учрашди.
Қаҳрамонмараш зилзиласидан 261 соат (10 кун 21 соат) ўтиб Антокия шаҳрида икки эркак вайроналар остидан тирик ҳолда қутқариб олинди. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, улар шифохонага етказилган.
Туркиядаги вайронкор зилзила ва унинг оқибатлари ҳамкор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир кўрсатади. Хусусан, 2023 йилда ЯИМ ўсиши пасайиши, ташқи савдо тузилмаси баъзи ўзгаришларга учраши мумкин, деб ҳисоблайди ПМТИ мутахассислари.
Туркиядаги зилзилалардан жабрланганларга ҳукумат, тадбиркорлар ва Ўзбекистон аҳолиси томонидан 170 тонна инсонпарварлик ёрдами йиғилиб, улар 6 та юк самолёти ва 7 та юк машинасида мамлакатнинг турли ҳудудларига етказилди.
Зилзила оқибатида Шонлиурфа шаҳрида яна бир Ўзбекистон фуқароси вафот этгани аниқланди ва унинг жасади Тошкентга юборилди. Умумий ҳисобда ҳозиргача 4 нафар ўзбекистонлик зилзила қурбони бўлди.
Туркиянинг Ҳатай ва Антакия ҳудудларида ўтаётган қутқарув ишларида ўзбекистонлик ФВВ ходимлари яна 2 кишини вайроналар орасидан тирик ҳолда олиб чиқди. Уларга Мексика ва Туркия қутқарувчилари ҳамроҳлик қилди.
Туркияда зилзила оқибатида иқтисодий ўсишнинг секинлашиши Ўзбекистон иқтисодиётига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Иқтисодчи ва «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев Туркияга экспорт ва пул ўтказмалари ҳажмида кутилаётган қисқаришнинг Ўзбекистон ЯИМ ўсишига потенциал таъсирини таҳлил қилади.
Туркия, Сурия ва Индонезиядаги зилзилалар оқибатлари, Янги Зеландияда сайёрада яшаган энг катта пингвин қолдиқларининг топилгани, АҚШнинг Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтиргани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
6 февралдаги зилзила қурбонлари сони 15 минг кишидан ошди. Олимлар Туркияда яқин йилларда яна бир кучли зилзила юз бериши мумкинлиги, ундан 15 млн аҳоли яшайдиган Истанбул жиддий жабр кўриши ҳақида огоҳлантирмоқда. Шаҳардаги тартибсиз қурилишлар аҳволни оғирлаштирувчи омил сифатида кўрсатиляпти.
Ўзбекистондан Туркиянинг Газиантеп шаҳрига учинчи самолётда гуманитар ёрдам, қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари ҳамда кинологлар (хизмат итлари билан) етиб борди.
Туркияда қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон қутқарувчилари вайроналар остидан 11 кишининг ҳаётини сақлаб қолди, 33 кишининг жасадини аниқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг